Jan. 18, 2025

Тадбиркорлар муаммоларини ҳал этишда амалий ёрдам

 Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан инвестицияларни кенг жалб этиш ва экспорт ҳажмини оширишга қаратилган видеоселектор йиғилишида божхона омборларида технологик асбоб-ускуналарнинг узоқ муддат сақланиб қолаётганлиги ва бу борада тадбиркорларга кўмаклашиш зарурлиги таъкидланди.

 

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Тошкент-товар” божхона постида тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди.

 

Унда Бизнес-омбудсман ўринбосари Ж.Урунов, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов, шунингдек, ҳокимият, банк, мажбурий ижро, сертификация идоралари вакиллари иштирок этди.

 

Учрашувда қуйидаги масалаларга эътибор қаратилди:

 

тадбиркорларнинг божхона омборларидаги асбоб-ускуналар билан боғлиқ муаммоларини тинглаш;

мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш;

вазиятни ўрганиш ва қонуний ечим топиш бўйича масъулларга аниқ кўрсатмалар бериш.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

In the conditions of complex economic transformations, if obstacles and restrictions in the activities of entrepreneurs are removed, we will provide them with real assistance

Text to speech
Звуковое сопровождение