Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан инвестицияларни кенг жалб этиш ва экспорт ҳажмини оширишга қаратилган видеоселектор йиғилишида божхона омборларида технологик асбоб-ускуналарнинг узоқ муддат сақланиб қолаётганлиги ва бу борада тадбиркорларга кўмаклашиш зарурлиги таъкидланди.
Мазкур топшириқ ижросини
таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Тошкент-товар”
божхона постида тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди.
Унда Бизнес-омбудсман
ўринбосари Ж.Урунов, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов,
шунингдек, ҳокимият, банк, мажбурий ижро, сертификация идоралари вакиллари
иштирок этди.
Учрашувда қуйидаги
масалаларга эътибор қаратилди:
тадбиркорларнинг божхона
омборларидаги асбоб-ускуналар билан боғлиқ муаммоларини тинглаш;
мавжуд муаммоларни жойида ҳал
этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш;
вазиятни ўрганиш ва қонуний
ечим топиш бўйича масъулларга аниқ кўрсатмалар бериш.