Oct. 25, 2024

Навоийда тадбиркор фойдасига қарздорлик ундириб берилди

Навоий вилоятида фаолият кўрсатувчи “Karmana yagona servis” (номи ўзгартирилган) МЧЖ “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Навоий вилоят ҳудудий бошқармасининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилган.


Маьлумотга кўра, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Karmana yagona servis” МЧЖга кредит ажратилган. Шу билан бирга банк томонидан “Он тайм” хизмати кўрсатилиши белгиланган.


Кредит суммасини қайтариш бўйича тўловлар тадбиркор томонидан ўз вақтида амалга оширилганлиги, бироқ унга “Он тайм” хизмати кўрсатилмаганлиги сабабли ортиқча тўланган 50 млн сўмни қайтариш бўйича тадбиркор Кармана туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритади.


Суднинг ҳал қилув қарорига кўра “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ортиқча тўланган 50 млн сўм тадбиркор фойдасига ундирилиши белгиланганлигига қарамай, қарз банк томонидан жамиятга тўлаб берилмаган.


Мазкур ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан кўрилган cаъй-ҳаракатлар натижасида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан жамитяга қарздорлик тўлиқ ундириб берилди.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение