
Бугун, 22 ноябрь куни Андижон вилоятида Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов, ҳокимлик ва тижорат банклари мутасаддилари иштирокида кичик бизнесни ривожлантиришни ҳар томонлама молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш бўйича амалий семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳияти, тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари тўғрисида сўз юритилди.

Мазкур учрашувда 300 га яқин ҳоким ёрдамчилари ва тадбиркорлик субъектлари иштирок этди.
