Бугун, 22 ноябрь куни Андижон вилоятида Бизнес-омбудсман
Дилмурод Касимов, ҳокимлик ва тижорат банклари мутасаддилари иштирокида кичик
бизнесни ривожлантиришни ҳар томонлама молиявий ва институционал
қўллаб-қувватлаш бўйича амалий семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган фармон
ва қарорларнинг мазмун-моҳияти, тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлашнинг
янги механизмлари тўғрисида сўз юритилди.
Мазкур учрашувда 300 га яқин ҳоким ёрдамчилари ва тадбиркорлик субъектлари иштирок этди.