22-Noyabr, 2023-yil

Бизнес-омбудсман иштирокида амалий семинар бўлиб ўтди

 

Бугун, 22 ноябрь куни Андижон вилоятида Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов, ҳокимлик ва тижорат банклари мутасаддилари иштирокида кичик бизнесни ривожлантиришни ҳар томонлама молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш бўйича амалий семинар бўлиб ўтди.

 

Тадбирда давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳияти, тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари тўғрисида сўз юритилди.

 

Мазкур учрашувда 300 га яқин ҳоким ёрдамчилари ва тадбиркорлик субъектлари иштирок этди. 



Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение