17-Mart, 2023-yil

Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси ходимлари жаримага тортилди

Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан Навоий вилоят Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси ўтказган текширувларда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилиши ўрганилди.

Аниқланишича, Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси Навоий вилоят бошқармаси инспекторлари тадбиркорлик субъектларида текширувлар “Ягона давлат назорат” ахборот тизимига киритилмасдан ўтказилган.

Бундан ташқари, тадбиркорлик субъекти раҳбари ёки унинг вакилига текширувда иштирок этиш учун юридик хизмат вакилларини ва (ёки) адвокатни жалб этиш ёки уларнинг иштирокини рад этиш ҳуқуқи тушунтирилмаган ва ёзма шаклда баённома тузилмаган.

Бу билан Навоий вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси инспекторлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ текширишларнинг белгиланган тартибини бузган бўлиб, МЖтКнинг 2412-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган.

Уларга нисбатан Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравар миқдорида (12 млн сўм) жарима жазоси тайинланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение