5-Yanvar, 2023-yil

Тадбиркорга нисбатан қабул қилинган асоссиз қарор ҳақиқий эмас деб топилди

Самарқанд вилоятида фаолият юритувчи “Орзу” ХК (номи ўзгартирилган) солиқ бошқармаси мансабдор шахсларидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилган.

Маълум бўлишича, вилоят солиқ бошқармаси томонидан камерал солиқ текшируви ўтказилганда Корхонанинг бир қатор бошқа тадбиркорлик субъектлари билан тузган шартномалари қалбаки (кўзбўямачилик битими) деб ҳисобланган. Ушбу ҳолат юзасидан Корхона томонидан солиқ бошқармасига тузилган шартномалар юзасидан асослантирувчи ҳужжатлар тақдим этилган бўлсада, улар солиқ идораси томонидан инобатга олинмаган ва Корхонага нисбатан қарийб 147 миллион сўмга ҚҚС ҳисоблаш тўғрисида асоссиз қарор қабул қилинган.

Солиқ кодексининг 14-моддасида ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан Самарқанд туманлараро маъмурий судига шикоят киритилиши натижасида Корхонага нисбатан 147 миллион сўмга ҚҚС ҳисоблаш тўғрисида асоссиз қарор ҳақиқий эмас деб топилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение