Жорий йил 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Президент Ш.Мирзиёвнинг тадбиркорлар билан “Очиқ мулоқоти”дан сўнг амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов, Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Жамшид Урунов ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи Баҳром Худойбердиев иштирок этди.
Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Жамшид Урунов ҳозирги тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик асосан имтиёзлар яратиш, имкониятларни кенгайтириш, қўшимча тўсиқларни олиб ташлашга қаратилгани, бу тенденция келгусида ҳам сақланиб қолишини таъкидлаб ўтди.
2022 йилги “Очиқ мулоқот” якунлари бўйича қабул қилинган қарор билан биринчи марта Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари раислигида Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши ташкил қилинди.
Президентнинг тадбиркорлар билан «Очиқ мулоқот»ида
белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича Қарор билан 42 та банддан иборат
«йўл харитаси» тасдиқланган.
Ушбу “Йўл харитаси” ижроси бўйичақуйидаги ишлар амалга
оширилди:
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик
субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
– “Тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобрақамидаги пул
маблағлари дахлсизлиги таъминланиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси,
– Вазирлар Маҳкамасининг “Кичик саноат зоналарида фаолият
юритаётган тадбиркорларга иштирокчи мақомини бериш тўғрисида”ги фармойиши
лойиҳаси;
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилди.