24-Noyabr, 2022-yil

Бизнес-омбудсман тадбиркор муаммосини ҳал этди: қарздорлик бекор қилинди

        

        Тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоя қилишда қонун ва адолат мезонлари устувордир! Бунга Қашқадарё вилоятида фаолият юритувчи тадбиркорнинг бузилган ҳақ-ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимояси йўлидаги чора-тадбир яққол мисол бўла олади.

 UNVERSAL SAVDO EXPORT” МЧЖ Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармасининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Ўрганишлар натижасида аниқланишича, Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан Жамият фаолиятида камерал солиқ текшируви ўтказилган ва унинг натижаси бўйича Жамиятга нисбатан ноқонуний равишда қўшилган қиймат солиғи учун 110,1 миллион, фойда солиғи учун 203,6 миллион, жами 313,7 миллион сўм ҳисобланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Қарши туманлараро маъмурий судига киритилган шикоят натижасида Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармасининг Жамиятга нисбатан 313,7 миллион сўм қарздорлик ҳисоблаш тўғрисидаги қарори ҳақиқий эмас деб топилди.

Қонуний ҳақ-ҳуқуқи тикланган тадбиркор амалий ёрдам бергани учун Бизнес-омбудсманга миннатдорчилик билдирди.

«Бизга қўйилган жарималарни бекор қилишга кўмаклашиб, солиқ ва мажбурий ижро томонидан ҳисоб рақамимизга қўйилган инкассо тақиқни олиб ташлашга, 8 ой мобайнида ишламай турган жамиятимизни ишга тушириб, фаолиятимизни қайта тиклашда жуда катта ёрдам берди», – деди жамият раҳбари.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение