18-Iyul, 2022-yil

Бизнес-омбудсман ёрдамида 2 317 та тадбиркорнинг ҳуқуқлари тикланди

Жорий йилнинг 1-ярим йиллигида тадбиркорлик субъектларидан Бизнес-омбудсманга жами 4 732 та мурожаат келиб тушган бўлиб, 2 317 та (49 фоиз) тадбиркорнинг ҳуқуқлари тикланди, қолган мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди. 

Келиб тушган мурожаатлар хусусиятлари бўйича таҳлил этилганда:

- 16,1 фоизи солиққа оид;

- 13,5 фоиз ер ва бино билан боғлиқ;

- 12,8 фоиз инфратузилма;

- 11,7 фоиз банклар;

- 5,9 фоиз суд ва бошқа масалаларга тўғри келади.

Келиб тушган мурожаатлар асосида тадбиркорлар манфаатларида 1 103 та таъсир чораси қўлланилиб, шундан давлат органлари ва ташкилотларига 83 та тақдимнома, 39 та хулоса ва 62 та огоҳномалар киритилди.

Қўлланилган таъсир чоралари натижасида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган мансабдор ва масъул шахсларнинг 54 нафарига интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектлари манфаатида судларга жами 161 та даъво аризаси ва шикоят билан мурожаат этилди. Натижада, 20,7 миллиард сўмлик аризалар тадбирколар фойдасига қаноатлантирилиб, уларнинг жами 433 гектар ер майдонларига бўлган мулк ҳуқуқлари тикланди.

Ўз навбатида, давлат органларининг 758 нафар мансабдор ва масъул шахсларига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирлди ва 355 миллион сўм жарима қўлланилди.

Ушбу ишларнинг идоралар кесимида ажратадиган бўлсак, энг кўп маъмурий баённомалар Қурилиш вазирлиги 145 та, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси 129 та, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси 91 та, Солиқ идоралари 67 та ва 326 та бошқа идоралар ходимларига нисбатан расмийлаштирилган.

Маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларнинг ҳусусиятлари бўйича гапирадиган бўлсак, мансабдорлар томонидан 250 та ҳолатда Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, 232 та ҳолатда Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш, 194 та ҳолатда Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузиш ва 82 та ҳолатда бошқа ҳуқуқбузарликларга тўғри келмоқда.

Ҳудудулар кесимида, энг кўп маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича расмийлаштирилган ва кўриб чиқилган баённомалар сони Тошкент шаҳри 81 таҚашқадарё вилояти 76 та  ва Наманган вилоятига 73 та тўғри келмоқда. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение