7-Fevral, 2022-yil

Ҳокимликдан тадбиркор фойдасига зарар суммаси ундирилиши ҳақида қарор қабул қилинди

Жиззах вилоятида фаолият юритувчи “Grand” МЧЖ (номи ўзгартирилган) Дўстлик туман ҳокимлигининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Хусусан, Дўстлик туманидаги бўш турган бино юзасидан 2020 йилда ўтказилган электрон онлайн аукционда Жамият ғолиб бўлиб, 10,0 млн сўм тўлови тўлиқ амалга оширилган. Бироқ, Дўстлик туман ҳокимлиги айби билан объектнинг олди-сотди шартномаси тузилмай қолган, шунингдек, тўланган маблағ ҳам тадбиркорга қайтарилмаган.

Ваҳоланки, қонун ҳужжатида белгиланган тартибга мувофиқ, савдолар ўтказилгандан кейин 10 кундан кечикмай электрон савдоларнинг баённомаси асосида сотувчи, балансда сақловчи ва аукцион савдоларининг ғолиби ўртасида давлат мулки объектининг олди-сотди (ижара) шартномаси тузилиши белгиланган.

Шунга кўра, тадбиркор ҳуқуқини таъминлаш мақсадида Бизнес-омбудсман томонидан Дўстлик туманлараро иқтисодий судига тадбиркор манфаатида даъво ариза киритилиб, суднинг 2021 йил 22 ноябрдаги хал қилув қарори билан Дўстлик туман ҳокимлигининг ҳисобидан Жамият фойдасига 10 млн сўмлик зарарни ундириш белгиланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение