5-Iyun, 2025-yil

Бизнес-омбудсман девони ёрдамида қарздорлик ундирилди

Қашқадарё вилоятида фаолият кўрсатувчи тадбиркор қарздорликни ундиришда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсман девонига мурожаат қилди.


Аниқланишича, тадбиркор ва давлат идораси ўртасида кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш тўғрисида шартнома тузилган. Тадбиркор томонидан кўмир маҳсулотлари ўз вақтида етказиб берилган бўлса-да, тўлов амалга оширилмаган. 


Тарафлар ўртасида тузилган шартномага кўра, низолар Тошкент туманлараро иқтисодий судида ҳал қилиниши назарда тутилган. Шунга кўра Бизнес-омбудсман девони томонидан тадбиркор манфаатида қарздорликни ундириш бўйича судга даъво аризаси киритилди.


Натижада суд қарорига кўра, тадбиркорлик субъекти фойдасига қарздорлик тўлиқ ундирилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение