18-Mart, 2025-yil

Ўзбекистон ва Франция ишбилармонлари ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

 

Бугун, 18 март куни Бизнес-омбудсман девонида Франция-Ўзбекистон иқтисодий палатаси (CEFO) аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

 

 Учрашувдан кўзланган асосий мақсад икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш ва инвестицион лойиҳалар амалга ошишига амалий кўмаклашишдир.

 

Мулоқот давомида томонлар савдо-сотиқ, инвестиция ва тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби долзарб масалаларни муҳокама қилдилар. Шунингдек, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва инвестицияларни жалб қилиш бўйича ўзаро фикр алмашилди.

 

Маълумот учун: Бугунги кунда Франция-Ўзбекистон иқтисодий палатаси таркибида 60 га яқин француз компаниялари рўйхатдан ўтган.

 

Бизнес-омбудсман Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб борувчи ҳар қандай тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари билан муносабатлардаги қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилади.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение