
Бугун, 18 март куни Бизнес-омбудсман девонида
Франция-Ўзбекистон иқтисодий палатаси (CEFO) аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувдан кўзланган
асосий мақсад икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада
ривожлантириш ва инвестицион лойиҳалар амалга ошишига амалий кўмаклашишдир.

Мулоқот давомида томонлар савдо-сотиқ, инвестиция ва
тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби долзарб масалаларни муҳокама
қилдилар. Шунингдек, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва инвестицияларни жалб
қилиш бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Маълумот учун: Бугунги кунда Франция-Ўзбекистон иқтисодий
палатаси таркибида 60 га яқин француз компаниялари рўйхатдан ўтган.

Бизнес-омбудсман Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб
борувчи ҳар қандай тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари билан
муносабатлардаги қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилади.