27-Fevral, 2025-yil

Асоссиз ҳисобланган 90 млн сўмлик тўлов бекор қилинди

 Сурхондарё вилоятида фаолият юритувчи "Санжар инвест" МЧЖ (номи ўзгартирилган) электр ҳисоблагични қайта текширишда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, "Ўзэнергоинспекция" ходимлари томонидан жамиятга нисбатан электр энергиясидан фойдаланиш бўйича текширув ўтказилиб, 2023 йилдан бошлаб 1 фаза ишламаяпти деган асос билан қўшимча 90 млн сўм ҳисоблаб, далолатнома тузилган.

Бизнес-омбудсман девони аралашуви билан "Ўзэнергоинспекция"нинг Сурхондарё вилояти бошқармаси ва "Energosavdo" МЧЖ Термиз шаҳар бўлими мутахассислари иштирокида жамиятга тегишли электр ҳисоблагич қайта кўрикдан ўтказилди.

Натижада дастлабки ҳисоб-китобларда йўл қўйилган хатолик тузатилди ва тадбиркорга асоссиз равишда юклатилган молиявий юкдан халос бўлишга ёрдам берилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение