
Сурхондарё вилоятида фаолият юритувчи "Санжар инвест" МЧЖ (номи ўзгартирилган) электр ҳисоблагични қайта текширишда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Аниқланишича, "Ўзэнергоинспекция" ходимлари
томонидан жамиятга нисбатан электр энергиясидан фойдаланиш бўйича текширув
ўтказилиб, 2023 йилдан бошлаб 1 фаза ишламаяпти деган асос билан қўшимча 90 млн
сўм ҳисоблаб, далолатнома тузилган.
Бизнес-омбудсман девони аралашуви билан
"Ўзэнергоинспекция"нинг Сурхондарё вилояти бошқармаси ва
"Energosavdo" МЧЖ Термиз шаҳар бўлими мутахассислари иштирокида
жамиятга тегишли электр ҳисоблагич қайта кўрикдан ўтказилди.
Натижада дастлабки ҳисоб-китобларда йўл қўйилган хатолик
тузатилди ва тадбиркорга асоссиз равишда юклатилган молиявий юкдан халос
бўлишга ёрдам берилди.