Қашқадарё вилоятида фаолият кўрсатувчи тадбиркор кўчма савдо фаолияти учун танланган ерни аукционга чиқаришда ёрдам сўраб, “Тадбиркор виртуал офиси” орқали Бизнес-омбудсманга мурожаат йўллади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 485-сон қарори билан тасдиқланган Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 24-бандига кўра, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси кўчма савдо объектларини жойлаштириш схемаларини тегишлича Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари билан “K — SAVDO” ААТ орқали 5 иш куни муддатда келишади. “K — SAVDO” ААТга киритилган жойлашиш схемаси юзасидан масъул вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари 5 иш кун муддатда келишмаган тақдирда жойлашиш схемаси келишилган ҳисобланади.
Бизнес-омбудсман саъй-ҳаракатлари натижасида беш кунлик муддатда аризага муносабат билдирилмаганлиги сабабли, жойлашиш схемаси келишилган ҳисобланиб, савдога йўналтирилиши таъминланди.
Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.