
Қашқадарё вилоятида фаолият кўрсатувчи тадбиркор кўчма савдо фаолияти учун танланган ерни аукционга чиқаришда ёрдам сўраб, “Тадбиркор виртуал офиси” орқали Бизнес-омбудсманга мурожаат йўллади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 485-сон қарори
билан тасдиқланган Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг
24-бандига кўра, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси кўчма савдо
объектларини жойлаштириш схемаларини тегишлича Ички ишлар вазирлиги Жамоат
хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Қурилиш
вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари билан “K — SAVDO” ААТ орқали 5 иш куни
муддатда келишади. “K — SAVDO” ААТга киритилган жойлашиш схемаси юзасидан
масъул вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари 5 иш кун муддатда
келишмаган тақдирда жойлашиш схемаси келишилган ҳисобланади.
Бизнес-омбудсман саъй-ҳаракатлари натижасида беш кунлик
муддатда аризага муносабат билдирилмаганлиги сабабли, жойлашиш схемаси
келишилган ҳисобланиб, савдога йўналтирилиши таъминланди.