26-Noyabr, 2024-yil

Бизнес-омбудсман Парижда бизнесда ҳалоллик мавзусидаги йиғилишда иштирок этмоқда

 

25 ноябрь куни Франция пойтахти Париж шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ)нинг бизнесда ҳалоллик бўйича минтақавий тармоғи йиғилиши ўз ишини бошлади.

 

Йиғилишда 400 дан ортиқ вакиллар: халқаро ташкилотлар (Европа тикланиш ва тараққиёт банки, ИҲТТ ва Жаҳон банки), бизнес-омбудсман институтлари, коррупцияга қарши курашиш тармоғига аъзо мамлакатларнинг давлат муассасалари, Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё мамлакатларидан коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги етакчи экспертлар иштирок этмоқда.

 

Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов Ўзбекистонда бизнес юритишнинг ҳалол стандартларини жорий этиш ва тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида коррупцияга қарши курашиш дастурларини амалга ошириш бўйича маъруза қилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение