
25 ноябрь куни Франция пойтахти Париж шаҳрида Иқтисодий
ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ)нинг бизнесда ҳалоллик бўйича минтақавий
тармоғи йиғилиши ўз ишини бошлади.
Йиғилишда 400 дан ортиқ вакиллар: халқаро ташкилотлар
(Европа тикланиш ва тараққиёт банки, ИҲТТ ва Жаҳон банки), бизнес-омбудсман
институтлари, коррупцияга қарши курашиш тармоғига аъзо мамлакатларнинг давлат
муассасалари, Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё мамлакатларидан коррупцияга
қарши курашиш соҳасидаги етакчи экспертлар иштирок этмоқда.
Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов Ўзбекистонда бизнес
юритишнинг ҳалол стандартларини жорий этиш ва тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш соҳасида коррупцияга қарши курашиш дастурларини амалга ошириш бўйича
маъруза қилди.