22-Noyabr, 2024-yil

Андижонда ўқув семинари ўтказилди

Бугун, 22 ноябрь куни Андижонда Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасида ўқув семинари ўтказилди.

 

Семинарда Президентимизнинг 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори, 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сонли Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сонли қарорлари талаблари, тадбиркорлик йўналишида текшириш тартибларига риоя этилишига асосий эътибор қаратилди ва мазкур қарорларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.

 

Ушбу тадбирда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятининг тўсқинликсиз амалга оширилишини таъминлаш, бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратишда назорат қилувчи органларнинг ўрни ва ролига эътибор қаратилди.

 

Семинар савол-жавобларга бой бўлди ҳамда иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.


Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение