Бугун, 22 ноябрь куни Андижонда Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасида ўқув семинари ўтказилди.
Семинарда Президентимизнинг 2022 йил 13 сентябрдаги
ПҚ-374-сон қарори, 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сонли Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг
2022 йил 19 октябрдаги 611-сонли қарорлари талаблари, тадбиркорлик йўналишида
текшириш тартибларига риоя этилишига асосий эътибор қаратилди ва мазкур
қарорларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.
Ушбу тадбирда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятининг
тўсқинликсиз амалга оширилишини таъминлаш, бизнес юритиш учун қулай
шарт-шароитлар яратишда назорат қилувчи органларнинг ўрни ва ролига эътибор
қаратилди.
Семинар савол-жавобларга бой бўлди ҳамда иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.