19-Noyabr, 2024-yil

Хоразмда янги меҳмонхоналар қуриш учун субсидиялар ажратилади

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.11.2024 йилдаги ПҚ-394-сон қарорига асосан, 2024-2026 йилларда Хоразм вилоятида туризмни ривожлантириш учун қатор чора-тадбирлар амалга оширилади.

 

Қарорда қуйидагилар назарда тутилган:

Хорижий ва маҳаллий туризм бозорида Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш;

Туристларни жалб қилишга қаратилган тадбирларни ўтказиш;

Туризм ва маданий мерос объектлари инфратузилмасини ташкил қилиш;

Инвесторлар томонидан фойдаланишга топширилган меҳмонхоналарнинг ҳар бир хонаси учун субсидия ажратиш.

 

Субсидия миқдорлари:

Тоифасиз меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун - 10 млн. сўм;

1 юлдузли меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун - 15 млн. сўм;

2 юлдузли меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун - 20 млн. сўм.

 

Шунингдек, қарор билан Хоразм вилоятида туризмни ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари, Хоразм вилоятига туристлар оқимини янада ошириш ҳамда зарур шарт-шароитлар яратиш дастури ҳамда 2024-2026 йилларда Хоразм вилояти туризм салоҳияти тарғиботи ташкил этиладиган хорижий давлатларнинг манзилли дастури тасдиқланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение