Қарорда қуйидагилар
назарда тутилган:
Хорижий ва маҳаллий туризм бозорида Хоразм вилоятининг
туризм салоҳиятини тарғиб қилиш;
Туристларни жалб қилишга қаратилган тадбирларни ўтказиш;
Туризм ва маданий мерос объектлари инфратузилмасини ташкил
қилиш;
Инвесторлар томонидан фойдаланишга топширилган
меҳмонхоналарнинг ҳар бир хонаси учун субсидия ажратиш.
Субсидия миқдорлари:
Тоифасиз меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун - 10 млн. сўм;
1 юлдузли меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун - 15 млн. сўм;
2 юлдузли меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун - 20 млн. сўм.
Шунингдек, қарор билан Хоразм вилоятида туризмни
ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари, Хоразм вилоятига туристлар оқимини
янада ошириш ҳамда зарур шарт-шароитлар яратиш дастури ҳамда 2024-2026 йилларда
Хоразм вилояти туризм салоҳияти тарғиботи ташкил этиладиган хорижий
давлатларнинг манзилли дастури тасдиқланди.