4-Aprel, 2024-yil

Тадбиркорнинг мурожаатини вақтида кўрмаган банк ходими жазоланди

Давлат органларига, қолаверса, давлат иштирокидаги ташкилотларга йўлланган тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик каби қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилмайди.

Андижон туманида фаолият юритувчи «Ҳамкор» (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари мулкларини гаровдан чиқариб беришни сўраб “Ипотека-банк” АТИБ Андижон вилоят филиалига мурожаат қилгани, лекин мурожаатни кўриб чиқиш муддатларига риоя қилинмаганидан шикоят қилиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилган.

Шунга кўра Вакил девони ходимлари томонидан банкнинг мансабдор шахсига нисбатан МЖтКнинг 43-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Маълумки, қонунчилигимизда ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан 15 кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, 1 ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

Таклиф давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан 1 ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади, қўшимча ўрганишни талаб этадиган таклифлар бундан мустасно бўлиб, бу ҳақда таклифни киритган жисмоний ёки юридик шахсга 10 кунлик муддатда ёзма шаклда хабар қилинади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение