15-Fevral, 2024-yil

Тадбиркорнинг ортиқча тўлови қайтарилди

“Жасорат” МЧЖ (номи ўзгартирилган) раҳбарининг Бизнес-омбудсманга “Худудгаз Навоий” газ таъминоти филиалига ортиқча тўланган пул маблағларини қайтарилишида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ўрганилди.

Аниқланишича, “Жасорат” МЧЖ  томонидан 2024 йилнинг январь ойи учун олдиндан тўлов қилиш вақтида техник сабабларга кўра, 40 млн. сўм ўрнига 400 млн. сўм миқдорда тўлов амалга оширилган.

Бироқ, ортиқча тўловни Жамият ҳисобварағига қайтарилиши масаласи пайсалга солиниб, бу ҳолат тадбиркор фаолиятида иқтисодий қийинчиликларга сабаб бўлган.

Вакил девони ходимлари аралашуви билан, тадбиркорлик субъекти томонидан истеъмол қилинган газ қайта ҳисоб-китоб қилиниб, ортиқча тўланган 300 млн сўм пул маблағи “Худудгаз Навоий” газ таъминоти филиали томонидан тадбиркорга қайтарилиши таъминланди.

 

 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение