
Куни кеча Бизнес-омбудсман девони раҳбари Ж.Урунов ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А.Азизов иштирокида дори воситалари савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар учун мулоқот ташкил этилди.
Учрашувда қонунчиликда кучга кираётган нормаларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсири ва юзага келиши мумкин бўлган қийинчиликларни бартараф этиш бўйича кўриладиган чоралар муҳокама қилинди.
Бизнес-омбудсман девони тадбиркорлар фаолиятига таъсир этувчи масалаларни мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ҳал этишга доим тайёр!