Aug. 1, 2023

Бизнес-омбудсман девони ходими ҳокимликка тайинланди

Бугун, 1 август куни Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли туманида Халқ депутатлари кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Камалов Айбек Кудабаевич Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли тумани ҳокими этиб тайинланди.

А.Камалов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони Қорақалпоғистон Республикаси шўъбаси бош инспектори лавозимида фаолият кўрсатган.

Айбек Кудабаевични тайинлов билан муборакбод этиб, келгусидаги ишларида муваффақиятлар тилаймиз!

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

In the conditions of complex economic transformations, if obstacles and restrictions in the activities of entrepreneurs are removed, we will provide them with real assistance

Text to speech
Звуковое сопровождение