July 27, 2023

2023 йил 1-ярим йилликда Бизнес-омбудсман томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг бўлиб ўтди


Бугун, 27 июль куни АОКАда Бизнес-омбудсман ахборот хизмати раҳбари Гулжамол Шукурова иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

У Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқларини таъминлаш бўйича 2023 йил биринчи ярим йиллигида олиб борилган ишлар ҳақида маълумот берди.

2023 йил январь-июнь ойларида Бизнес-омбудсманга жами 4 414 та мурожаат келиб тушган.

Бизнес-омбудсманга келиб тушган асосий масалаларга тўхталадиган бўлсак, солиқ 18 фоиз, ер, кадастр, архитектура 14 фоиз, банк, молия ва кредит 13 фоиз, инфратузилма 8 фоиз, суд ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиши 7 фоизни ташкил этди.

Шунингдек, «Тадбиркор виртуал офиси» ахборот портали орқали тадбиркорлардан 4 399 та мурожаат келиб тушган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра тадбиркорлар манфаатида судларга жами 24 млрд сўмлик 74 та даъво аризаси киритилган бўлиб, бунинг натижасида тадбиркорлар фойдасига 12,9 млрд сўм ундирилиши белгиланган.

Мурожаатларини кўриб чиқишда қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан 1 675 та таъсир чоралари қўлланилди. Тегишли идораларга 81 та тақдимнома киритилди.

Ўтган давр мобайнида Бизнес-омбудсман девони томонидан шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид 1 474 та баённома расмийлаштирилди.

Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштиришга тўхталадиган бўлсак, 2023 йил январь-июнь ойлари давомида назорат қилувчи органлар томонидан “Ягона давлат назорати” ахборот тизими орқали мувофиқлаштирган ҳолда тадбиркорлар фаолиятида жами 54 199 та текширув ўтказилган.

Шундан 976 таси Бизнес-омбудсман билан келишилган ҳолда, қолган 53 223 таси уни хабардор этган ҳолда ўтказилган.

Бизнес-омбудсманга назорат қилувчи органлар томонидан текширувларни ўтказишни келишиш учун киритилган буюртмалардан 890 таси текширув ўтказиш учун қонуний асослар мавжуд бўлмаганлиги сабабли рад этилган.

Текширувлар ўтказилишининг қонунийлиги юзасидан амалга оширилган мониторинг орқали назорат органлари томонидан ўтказилган ноқонуний текширувлар ва текшириш ўтказиш тартиби бузилганлиги бўйича 1 474 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган, 113 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Видеони қуйидаги аҳвола орқали томоша қилишингиз мумкин:

https://www.youtube.com/watch?v=RNWHo_lwX3U

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение