July 22, 2023

Наманган ва Навоий вилоятларида тадбиркорлар муаммолари тингланиб, назоратга олинди

 Наманган ва Навоий вилоятларида Бизнес-омбудсман девони ходимлари, ҳудудий масъуллар ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.


Мавжуд муаммоларни бартараф этиш, таклифларни ўрганиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган учрашувда 40 га яқин тадбиркорлик субъектлари иштирок этди.


Учрашув давомида тадбиркорларнинг солиқ, ер, кредит, текширувлар билан боғлиқ муаммо ва таклифлари тингланди. Уларни ҳал этиш масалалари муҳокама қилинди.


Шунингдек, мутасаддилар томонидан тадбиркорлар мурожаати албатта назоратга олиниши таъкидланиб, ўрганиш учун қабул қилинди. Билдирилган таклифларнинг кейинчалик амалиётга татбиқ этилиши юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

In the conditions of complex economic transformations, if obstacles and restrictions in the activities of entrepreneurs are removed, we will provide them with real assistance

Text to speech
Звуковое сопровождение