June 16, 2023

Бизнес-омбудсман девони ходимлари аҳолига йўловчи ташиш хизмати фаолияти билан танишдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходимлари Жиззах шаҳрида аҳолига йўловчи ташиш хизматини кўрсатувчи “Бегали транс сервис” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Хусусан, жамият томонидан бугунги кунда 80 та “Isuzu” йўловчи ташиш автобуслари қатнови йўлга қўйилган бўлиб, аҳолига сифатли транспорт хизмати кўрсатиб келинмоқда.

Жамият томонидан транспорт хизмати, аҳолига йўловчи ташиш хизматини ривожлантириш мақсадида Хитой давлатидаги ҳамкорлар билан 60 дона замонавий Asia Star йўловчи ташиш автобусларини келтириш юзасидан импорт шартномалари имзоланган.

Лойиҳа амалга оширилиш натижасида қўшимча 120 дан ортиқ иш ўрни яратилиши, аҳолига сифатли транспорт хизмати кўрсатилишига ҳамда жамиятнинг тадбиркорлик фаолияти янада ривожланишига хизмат қилиши кутилмоқда.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.

Text to speech
Звуковое сопровождение