Feb. 4, 2022

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг 2024 йил 2-ярим йиллиги учун мўлжалланган И Ш Р Е Ж А С И

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг
2024 йил 2-ярим йиллиги учун мўлжалланган
И Ш   Р Е Ж А С И

 

Т/р

Белгиланган тадбир

Ижро муддати

Ижро учун масъул

 

Вакил девони фаолиятини ташкил этиш

1.                   

Вакил девони томонидан 2024 йил 1-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишларни таҳлил қилиш ва келгусидаги вазифаларни белгилаш.

Натижасини йиғилишда муҳокама қилиш.

2024 йил
июль

Ж.Урунов

Т.Турсунбоев

Ж.Хасанов

Ш.Саидов М.Насуллаев

М.Миралимов

Г.Шукурова

 

Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари билан ишлаш

2.                   

Вакил девонига тадбиркорлик субъектларидан келиб тушган мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш.

Натижаси бўйича таклиф киритиш.

2024 йил
июль,

октябрь

Ж.Хасанов,

Ҳудудий шўъбалар

 

3.                   

“Тадбиркор виртуал офиси” ахборот порталига келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш.

Натижалари бўйича ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифларни киритиш.

2024 йил

июль-декабрь

 

Ж.Хасанов

Б.Коржовов

Ҳудудий шўъбалар

 

4.                   

Инвестиция фаолиятини амалга ошириш жараёнида юзага келадиган масалалар бўйича инвесторлар ва инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг мурожаатлари кўриб чиқилиши
ва уларни ҳал этиш учун тавсиялар берилиши аҳволини таҳлил қилиш.

Натижаси бўйича таклиф киритиш. 

2024 йил

октябрь

Ж.Хасанов

Ҳудудий шўъбалар

 

Тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат қилиш

5.                   

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, унинг тизим ташкилотлари ва ҳудудий бошқармалари, бўлимларида 2022-2023 йиллар ва 2024 йилнинг 8 ойи давомида тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик ижросини ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувлар қонунийлигини ўрганиш.

Натижасига кўра, тегишли чоралар кўриш
ва таҳлилий маълумотнома тайёрлаш.

2024 йил август-сентябрь

Ш.Саидов, Ж.Хасанов Ҳудудий шўъбалар

 

6.                   

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, унинг тизим ташкилотлари ва ҳудудий бошқармалари, бўлимларида 2022-2023 йиллар ва 2024 йилнинг
9 ойи давомида тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик ижросини ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувлар қонунийлигини ўрганиш.

Натижасига кўра, тегишли чоралар кўриш
ва таҳлилий маълумотнома тайёрлаш.

2024 йил октябрь-ноябрь

Ш.Саидов, Ж.Хасанов Ҳудудий шўъбалар

 

7.                   

Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги, унинг ҳудудий бўлинмаларида 2022-2023 йиллар ва 2024 йилнинг 10 ойи давомида тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик ижросини ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувлар қонунийлигини ўрганиш.

Натижасига кўра, тегишли чоралар кўриш
ва таҳлилий маълумотнома тайёрлаш.

2024 йил ноябрь-декабрь

Ш.Саидов, Ж.Хасанов Ҳудудий шўъбалар

 

Ташкилий-назорат ва маъмурий амалиётни мувофиқлаштириш

8.                   

Вакил девонида кўрилган маъмурий ишлар бўйича қўлланилган жарималарнинг ундирилиши ва уларнинг ижросини таҳлил қилиш. 

Натижаси бўйича таҳлилий маълумотнома тайёрлаш.

2024 йил

октябрь

Т.Турсунбоев,

Вакил девони шўъбалари

 

Тадбиркорлик соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш
ва халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик

9.                   

Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатувчи масалаларга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш.

2024 йил

июль-декабрь

М.Насуллаев

 

10.               

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашга, уларни ривожлантиришни рағбатлантиришга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш.

Ишлаб чиқилган таклифларни тегишли тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2024 йил

июль-декабрь

М.Насуллаев

 

11.               

Давлат раҳбарининг тадбиркорлик субъектлари билан ўтказиладиган Очиқ мулоқотга тайёргарлик кўриш доирасида тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларга ечим топиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

2024 йил

июль-август

М.Насуллаев

 

12.               

Вакил девонининг ҳудудий шўъбалари томонидан қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилаётган таклифларини кўриб чиқиш, тегишли кўрсатмалар бериш ва расмийлаштиришда кўмаклашиш.

Ишлаб чиқилган таклифларни тегишли тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2024 йил

июль-декабрь

М.Насуллаев

 

13.               

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ўтказиладиган йиғилишларга, давлат раҳбарининг ҳудудларга ва хориж мамлакатларига ташрифи бўйича тайёргарлик кўриш жараёнида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш бўйича таклифлар шакллантириш.

2024 йил

июль-декабрь

М.Насуллаев

 

14.               

ЮСАИД, Конрад Аденауэр жамғармаси ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада ривожлантириш, ушбу йўналишда амалга оширилган ишларни муҳокама қилиш, давлат идоралари ва хусусий сектор вакиллари ўртасида самарали мулоқот ўрнатишга қаратилган форумни ўтказиш.

2024 йил

июль-декабрь

М.Насуллаев

 

15.               

Конрад Аденауэр жамғармаси кўмагида тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида давлат назоратини амалга ошириш тартиби, ушбу йўналишдаги сўнгги ислоҳотлар ва жорий этилган электрон тизимларни ёритиш бўйича тренинг ўтказиш.

2024 йил

июль-декабрь

М.Насуллаев

 

16.               

UNODC билан биргаликда давлат идоралари
ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги муносабатларда коррупцион оммиларни олдини олиш, тадбиркорлик субъектларини Коррупцияга қарши курашиш Хартиясига аъзолигини рағбатлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

2024 йил

июль-декабрь

М.Насуллаев

 

Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширувларини мувофиқлаштириш

17.               

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.09.2021 йилдаги ПФ–6314-сон Фармони талабларига мувофиқ “Ягона давлат назорати” тизимида давлат назорати функциялари, мажбурий талаблар, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқига эга мансабдор шахсларнинг электрон реестрини янгилаш.

2024 йил
июль-октябрь

М.Миралимов

 

18.               

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги  томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширувларни ахборот тизими орқали таҳлил қилиш ва текширувлар давомида йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш ва келгусида шу каби  камчиликларга йўл қўймаслик бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга ошириш.

2024 йил

август

М.Миралимов

 

19.               

Ўзбекистон Республикаси  Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширувларни ахборот тизими орқали таҳлил қилиш ва текширувлар давомида йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш ва келгусида шу каби  камчиликларга йўл қўймаслик бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга ошириш.

2024 йил

сентябрь

М.Миралимов

 

20.               

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширувларни ахборот тизими орқали таҳлил қилиш ва текширувлар давомида йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш ва келгусида шу каби  камчиликларга йўл қўймаслик бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга ошириш.

2024 йил

ноябрь

М.Миралимов

 

Тадбиркорлик субъектлари билан тарғибот тадбирлари ўтказиш

21.               

Тадбиркорлик соҳасидаги қабул қилинаётган янги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириб бориш.

2024 йил

июль-декабрь Тасдиқланган медиа-режа асосида

Г.Шукурова

Ҳудудий шуъбалар

 

22.               

Давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти ҳамда унинг амалий натижаларини кенг жамоатчиликка етказиш чораларини кўриш.

2024 йил

август

Г.Шукурова

Ҳудудий шуъбалар

 

23.               

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича туркум видеороликлар тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда намойиш этиш.

2024 йил

июль-декабрь

Г.Шукурова

А.Караев

З.Раззоқов

 

24.               

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича туркум инфографикалар тайёрлаб, ижтимоий тармоқларда эълон қилиш.

2024 йил

июль-декабрь

Г.Шукурова

А.Караев

З.Раззоқов

 

Кадрларни тарбиялаш ва малакасини ошириш

25.               

Вакил девони ходимларининг тадбиркорлик соҳасига оид қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш. 

2024 йил

июль-декабрь

Тасдиқланган иш-режа асосида

Ж.Толяганов

 

26.               

Вакил девонида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан (ҳудудларда фаолият юритувчи) ходимлар билан профилактик ишларни амалга ошириш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш чораларини кўриш.

Натижаси бўйича Вакилга тегишли таклифлар киритиш.

2024 йил

июль-декабрь Тасдиқланган иш-режа асосида

М.Миралимов

 

 

 

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

In the conditions of complex economic transformations, if obstacles and restrictions in the activities of entrepreneurs are removed, we will provide them with real assistance

Text to speech
Звуковое сопровождение