4-Fevral, 2022-yil

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг 2026 йил 1-ярим йиллиги учун мўлжалланган И Ш Р Е Ж А С И

Т/р

Белгиланган тадбир

Ижро муддати

Ижро учун масъул

Вакил девони фаолиятини ташкил этиш

1.                   

Вакил девони томонидан 2025 йил 2-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишларни таҳлил қилиш ва келгусидаги вазифаларни белгилаш.

Натижасини йиғилишда муҳокама қилиш.

2026 йил
февраль

Т.Турсунбоев

Ж.Хасанов

Ш.Саидов М.Насуллаев

М.Миралимов

Г.Шукурова

Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари билан ишлаш

2.                   

Бизнес-омбудсман девонига тадбиркорлик субъектларидан келиб тушган мурожаатларини кўриб чиқиш жараёнлари ҳақида СМС хабарнома юбориш тизимини жорий этиш.

2026 йил февраль

Ж.Хасанов

Д.Арипова

Г.Шукурова

3.                   

Бизнес-омбудсман, давлат органлари ва бошқа ташкилотларга тадбиркорлик субъектлари томонидан йўлланган мурожаатлар юзасидан ҳисобот ва маълумотларни олиш, таҳлил қилиш.

Натижасига кўра ҳар ойда таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот-таҳлилий маълумотнома киритиш.

2026 йил

январь-июнь

Ж.Хасанов

Ҳудудий шуъбалар бош инспекторлари

4.                   

“Тадбиркор виртуал офиси” ахборот порталининг янгиланган версиясини тўлиқ ишга тушириш

 

2026 йил

март

Ж.Хасанов

Ҳудудий шўъбалар

Тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат қилиш

5.                   

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятига давлат органлари томонидан бюрократик тўсиқлар ўрнатиш ҳолатларини ўрганиш.

Натижасига кўра таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот-таҳлилий маълумотнома киритиш.

2026 йил январь

(тасдиқланган рўйхат асосида)

Ш.Саидов

Ҳудудий шуъбалар

6.                   

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилишини ўрганиш.

Натижасига кўра тегишли чора кўриш, таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот-таҳлилий маълумотнома киритиш.

2026 йил февраль-март

Ш.Саидов

М.Миралимов

Ж.Хасанов
Ҳудудий шуъбалар

7.                   

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.01.2024 йилдаги “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-39-сон қарорининг ижро ҳолати, уларнинг натижадорлигини таҳлил қилиш.

Натижасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот-таҳлилий маълумотнома киритиш.

2026 йил

март

Ш.Саидов Ж.Хасанов

М.Миралимов

М.Насуллаев

Ҳудудий шўъбалар

8.                   

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилишини ўрганиш.

Натижасига кўра тегишли чора кўриш, таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот-таҳлилий маълумотнома киритиш.

2026 йил

март-апрель

Ш.Саидов

М.Миралимов

Ж.Хасанов
Ҳудудий шуъбалар

9.                   

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилишини ўрганиш.

Натижасига кўра тегишли чора кўриш, таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот-таҳлилий маълумотнома киритиш.

2026 йил

май-июнь

 

Ш.Саидов

М.Миралимов

Ж.Хасанов
Ҳудудий шуъбалар

Ташкилий-назорат ва маъмурий амалиётни мувофиқлаштириш

10.               

Вакил девонида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этишга доир ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш.

Натижаси бўйича буйруқ лойиҳасини киритиш.

2026 йил

февраль

Т.Турсунбоев

11.               

Вакил девони ходимлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Натижаси бўйича буйруқ лойиҳасини киритиш.

2026 йил

март

Т.Турсунбоев

Тадбиркорлик соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш
ва халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик

12.               

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашга, уларни ривожлантиришни рағбатлантиришга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш.

Ишлаб чиқилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот-таҳлилий маълумотнома киритиш.

2026 йил

январь-июнь

М.Насуллаев

13.               

Қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга таъсирини таҳлил қилиш ва самарадорлигини баҳолаш бўйича методика ишлаб чиқиш ҳамда буйруқ билан тасдиқлаш.

2026 йил

январь-июнь

М.Насуллаев

14.               

Ўзбекистон бизнесининг коррупцияга қарши Хартияси қоидаларини амалиётга жорий этиш мақсадида тадбиркорлик субъектлари иштирокида давра суҳбатларини ўтказиш, улар доирасида Хартия талабларини тушунтириш ва унинг талабларига риоя этиш механизмларини муҳокама қилиш.

Натижаси бўйича Хартия аъзолар сонини кўпайтиришни рағбатлантиришнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш.

2026 йил

январь-июнь

М.Насуллаев

15.               

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари
ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида хорижий мамлакатларнинг, жумладан Қозоғистон, Қирғизистон, Грузия Бизнес-омбудсманлари, Озарбайжон Кичик ва ўрта бизнес агентлиги, АҚШнинг кичик бизнес маъмуриятчилиги, Польшанинг кичик ва ўрта корхоналар бўйича Омбудсмани билан халқаро ҳамкорликни ўрнатиш
ва фаоллаштириш.

Натижасида, ҳамкорликни ўрнатиш бўйича меморандумлар имзолаш, ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилиш, қўшма тадбирлар ташкил этиш.

2026 йил

январь-июнь

М.Насуллаев

Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширувларини мувофиқлаштириш

16.               

Назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқига эга мансабдор шахслари томонидан боди-камерадан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш.

Натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига қарор лойиҳасини киритиш.

2026 йил

февраль

М.Миралимов

М.Насуллаев

17.               

Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширувлар тартибига риоя қилиниш ҳолатларини ахборот тизим орқали таҳлил қилиш, таҳлил натижаларини ҳудудий шуъбаларга қонуний чоралар кўриш учун юбориш.

Натижада ҳар ой якуни бўйича ҳудудий шуъбалар томонидан амалга оширилган ишларни умумлаштириб, таҳлилий маълумотлар тақдим этиш.

2026 йил

январь-июнь

М.Миралимов

 

18.               

 Тадбиркорлик субъектлари учун “Ягона давлат назорати” ахборот тизимидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида мазкур тизимнинг мобил иловасини App Store ҳамда бошқа электрон иловалар бозорларига жойлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш.

2026 йил февраль

М.Миралимов

М.Насуллаев Д.Арипова

Тадбиркорлик субъектлари билан тарғибот тадбирлари ўтказиш

19.               

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳар чорак якуни бўйича брифинг ўтказиш.

2026 йил

январь-июнь

Г.Шукурова

Ҳудудий шўъбалар

20.               

Тадбиркорлик соҳасидаги қабул қилинаётган янги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириб бориш.

2026 йил

январь-июнь

Г.Шукурова

А.Караев

21.               

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича туркум видеороликлар, инфографикалар тайёрлаб, ижтимоий тармоқларда эълон қилиш.

2026 йил

январь-июнь

Г.Шукурова

А.Караев

З.Раззоқов

22.               

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳар ярим йилда бир маротаба матбуот анжумани ўтказиш ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш.

2026 йил

январь-июнь

Г.Шукурова

 

23.               

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши йиғилишларини ҳар чоракда бир маротаба ташкил этиш.

2026 йил

январь-июнь

Г.Шукурова

24.               

Бизнес-омбудсман девони томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишларни ёритиш мақсадида ОАВ воситалари ва блогерлар учун ҳар чоракда бир маротаба пресс-тур ташкил этиш.

2026 йил

январь-июнь

Г.Шукурова

25.               

Бизнес-омбудсман расмий веб-сайтини Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2025 йилдаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб сайтлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 54-сонли қарорида белгиланган талаблар асосида янгилаш ва ишга тушириш.

2026 йил

март

Г.Шукурова

 

Кадрларни тарбиялаш ва малакасини ошириш

26.               

Вакил девони ходимларининг тадбиркорлик соҳасига оид қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳиятини тушунтириш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш. 

2026 йил

январь-июнь

Тасдиқланган иш-режа асосида

Ж.Толяганов

27.               

Вакил девонида кадрларни танлаш ва ишга қабул қилиш тўғрисида низом ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш.

2026 йил

февраль

Ж.Толяганов

28.               

Вакил девони бошқарув лавозимлари учун кадрлар захирасини шакллантириш.

2026 йил

март

Ж.Толяганов

29.               

Вакил девонида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан (ҳудудларда фаолият юритувчи) ходимлар билан профилактик ишларни амалга ошириш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш чораларини кўриш.

Натижаси бўйича Вакилга тегишли таклифлар киритиш.

2026 йил

январь-июнь Тасдиқланган иш-режа асосида

М.Миралимов

 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение