Oct. 31, 2025

Тадбиркорлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан V очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармони ижроси юзасидан қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.


Мазкур қонун лойиҳаси тадбиркорларга нисбатан мансабдор шахслар томонидан асоссиз равишда жарималар қўллаганлик ҳолатлари суд томонидан тасдиқланган тақдирда жавобгарлик чораларини белгилашни назарда тутади.


Статистик маълумотларга кўра, 2024–2025 йилнинг биринчи ярмида судлар томонидан 9 035 та асоссиз жарималар бўйича шикоятлар қаноатлантирилиб, натижада қарийб 4,4 трлн сўм миқдоридаги молиявий жарималар бекор қилинган. 


Қонун лойиҳаси муҳокамаси 9 ноябргача давом этади. Ўз фикр ва таклифларингиз билан уни янада такомиллаштиришга ҳисса қўшинг: https://regulation.adliya.uz/project/7539/19526?contentLang=oz

Shavkat Mirziyoyev

President of the Republic of Uzbekistan

"The entrepreneurial movement in Uzbekistan has become an irreversible force. The richer our entrepreneurs are, the more prosperous our people will live, the more powerful our state will be. The success of an entrepreneur is the success of our entire nation."

Text to speech
Звуковое сопровождение