
Ижтимоий тармоқларда Мўйноқ туманидаги Мадели ОФЙ худудида фаолият курсатувчи “Сейтназаров Расул” фермер хўжалиги раҳбари Р.Сейтназаров томонидан сувсизлик сабабли касодга учраганлиги, туман ҳокимлиги сувни нотўғри тақсимланганлигига норозилик билдирган.
Мазкур мурожаат Бизнес-омбудсман томонидан ўрганилганда, қуйидагилар аниқланди. Мўйноқ тумани Қишлоқ хўжалиги бўлимининг маълумотига асосан “Сайтназаров Расул” фермер хўжалиги балиқчиликка ихтисослашган бўлиб, унга 13.06.2016 йил 3 га ер майдони ажратилиб берилган. Аммо ушбу 3 га ер майдонидаги сунъий сув ҳавзаси балиқлаштирилганлиги юзасидан далиллар келтирилмаганлиги маълум қилинди.