5-Avgust, 2021-yil

Мўйноқдаги тадбиркорнинг мурожаати ўрганилди

    Ижтимоий тармоқларда Мўйноқ туманидаги Мадели ОФЙ худудида фаолият курсатувчи “Сейтназаров Расул” фермер хўжалиги раҳбари Р.Сейтназаров томонидан сувсизлик сабабли касодга учраганлиги, туман ҳокимлиги сувни нотўғри тақсимланганлигига норозилик билдирган.

    Мазкур мурожаат Бизнес-омбудсман томонидан ўрганилганда, қуйидагилар аниқланди. Мўйноқ тумани Қишлоқ хўжалиги бўлимининг маълумотига асосан “Сайтназаров Расул” фермер хўжалиги балиқчиликка ихтисослашган бўлиб, унга 13.06.2016 йил 3 га ер майдони ажратилиб берилган. Аммо ушбу 3 га ер майдонидаги сунъий сув ҳавзаси балиқлаштирилганлиги юзасидан далиллар келтирилмаганлиги маълум қилинди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение