July 4, 2025

Жиззахда тадбиркорлар муаммолари очиқ мулоқотда муҳокама қилинди


Жиззах вилоятида тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида юзага келаётган муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида очиқ мулоқот ўтказилди.


Жиззах вилояти прокурори Б.Иброҳимов, Бизнес-омбудсман девони бош инспектори С.Усманов ҳамда Бахмал туман ҳокими А.Эргашев Бахмал туманида фаолият юритаётган бир гуруҳ тадбиркорлар билан учрашди.


Учрашувда 40 нафар тадбиркор иштирок этди. Тадбиркорлардан 20 дан ортиқ мурожаат қабул қилиниб, шундан 5 таси жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатлар қўшимча ўрганиш талаб этганлиги сабабли масъулларга йўналтирилди ва ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олинди.


Бизнес-омбудсман девони томонидан тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш ва уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги бу каби тадбирларни давом эттирилади.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.

Text to speech
Звуковое сопровождение