June 28, 2025

Давлат-хусусий шерикчилиги лойиҳаларини амалга оширган тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари тингланди


Куни кеча, 27 июнь куни давлат-хусусий шерикчилиги лойиҳаларини амалга оширган тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.


Унда 30 дан зиёд тадбиркорлар фаол иштирок этдилар.


Онлайн форматда ўтказилган мулоқотда тадбиркорлар ўз фаолиятларида дуч келаётган муаммоларни очиқчасига муҳокама қилиб, уларни ҳал этиш бўйича қатор таклифлар билдирдилар.


Асосан, кредит, ер, инфратузилма, озиқ-овқат учун субсидия ажратилиши ва педагог кадрларга иш ҳақи тўлаб берилиши юзасидан таклифлар берилди.


Мулоқот чоғида тадбиркорлар амалдаги қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш зарурлигини таъкидлаб, бу ўзгаришлар давлат-хусусий шерикчилик тизимини янада самарали ташкил этиш, бюрократик тўсиқларни камайтириш ва инвестиция муҳитини яхшилашга хизмат қилишини қайд этдилар.

Shavkat Mirziyoyev

President of the Republic of Uzbekistan

"The entrepreneurial movement in Uzbekistan has become an irreversible force. The richer our entrepreneurs are, the more prosperous our people will live, the more powerful our state will be. The success of an entrepreneur is the success of our entire nation."

Text to speech
Звуковое сопровождение