May 22, 2025

Жиззахда тадбиркорлар учун «Roadshow» тақдимоти бўлиб ўтди

 

Жиззах вилоятида тадбиркорлар ва ишбилармонлар учун навбатдаги «Roadshow» тақдимоти ташкил этилди.

 

Унда хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари ва ер участкалари тақдим қилинди. Шунингдек, тадбиркорларни қизиқтирган хусусийлаштириш ва давлат мулкини ижарага бериш йўналишларида яратилган бир қатор имтиёзлар ва қулайликлар ҳақида маълумот берилди.

 

Мазкур тадбир давомида Бизнес-омбудсман девони масъул ходимлари ҳам иштирок этиб, тадбиркорларни қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

 

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение