July 6, 2021

Сурхондарё вилоятидаги тадбиркорнинг мурожаати юзасидан тушунтириш берилди

Электрон ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳри ҳамда Денов тумани марказида жойлашган “Yubileyniy” савдо марказларининг айрим бинолари сотувга ва ижарага чиқарилмаслиги юзасидан мурожаат тарқалган эди.

Мазкур мурожаат Бизнес-омбудсман томонидан белгиланган тартибда ўрганилиб, қуйидагилар маълум бўлди. Мурожаатда келтирилган масалалар юзасидан эксперимент тарзида инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар орқали инвестициявий (камида 1 млн. АҚШ доллари эквивалентида) ва ижтимоий мажбуриятлар белгиланган ҳолда бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари сотиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сонли Фармони доирасида амалга оширилиши белгиланган бўлиб, ушбу жорий этилган эксперимент ўтказиш муддати 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666 Фармони талабларига кўра 2020 йилнинг 1 январь кунига қадар амал қилиши белгиланган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февраль кунидаги ПФ-5666-сонли Фармонига кўра, 2019 йил 1 июлдан давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш бўйича савдолар “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилиши юзасидан тушунтириш берилди.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.

Text to speech
Звуковое сопровождение