Jan. 30, 2025

Бизнес-омбудсман девонида магистрант ҳуқуқшунослар учун сайёр ўқув машғулоти ўтказилди

 

Бугун, 30 январь куни Бизнес-омбудсман девонида Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг “Инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳуқуқ” магистратураси тингловчилари учун амалий машғулот бўлиб ўтди.

 

Машғулот давомида магистрант ҳуқуқшунослар Бизнес-омбудсман девони фаолиятининг асосий йўналишлари, жумладан, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш механизмлари билан яқиндан танишдилар.

 

Девон ходимлари томонидан тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби, қонун ҳужжатларини такомиллаштиришдаги иштирок, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувлар устидан мониторинг олиб бориш ҳамда тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик ижросини назорат қилиш борасида батафсил маълумотлар берилди.

 

Ушбу сайёр машғулот Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг миллий тизими” ҳамда “Шахсий эркинлик ва дахлсизлик ҳуқуқи” модуллари доирасида ташкил этилди. Тадбиркорлик ҳуқуқи инсон ҳуқуқларининг ажралмас қисми эканлигини инобатга олган ҳолда, машғулот тингловчиларга назарий билимларини амалиёт билан боғлаш ва келгусидаги касбий фаолиятида тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда зарур бўладиган кўникмаларни ҳосил қилиш имконини берди.

 

Бизнес-омбудсман девони келгусида ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва таълим муассасалари билан ҳамкорликда тадбиркорлик ҳуқуқи соҳасидаги билимларни оширишга қаратилган тадбирларни ўтказиб боради.


Shavkat Mirziyoyev

President of the Republic of Uzbekistan

"The entrepreneurial movement in Uzbekistan has become an irreversible force. The richer our entrepreneurs are, the more prosperous our people will live, the more powerful our state will be. The success of an entrepreneur is the success of our entire nation."

Text to speech
Звуковое сопровождение