Jan. 24, 2025

Нуфузли халқаро брендлардан жалб қилинган технолог, дизайнер, маркетолог каби мутахассислар учун йиғим ундирилмайди

 Вазирлар Маҳкамасининг қарори (30-сон, 22.01.2025 й.) билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Унга кўра, Ҳукуматнинг айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

 

махсус иқтисодий зона ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун электрон-онлайн аукцион савдолари ғолиби бўлган юридик шахслар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали махсус иқтисодий зонанинг иштирокчиси мақомини олиш учун қайта давлат рўйхатидан ўтказилиши амалиётга татбиқ этилади;

 

юридик шахсни қайта давлат рўйхатидан ўтказишда солиқ ва кадастр маълумотлар базаларидан қатъий фойдаланади;

 

Ўзбекистон Республикасига саноат соҳасидаги нуфузли халқаро бренд мутахассисларини жалб қилишда йиғим ундирилишидан озод этилади;

 

миллий брендларни яратиш учун жалб қилинадиган хорижий мутахассисларнинг Ўзбекистон ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномаларни бериш тартиби соддалаштирилади.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

In the conditions of complex economic transformations, if obstacles and restrictions in the activities of entrepreneurs are removed, we will provide them with real assistance

Text to speech
Звуковое сопровождение