
Вазирлар Маҳкамасининг қарори (30-сон, 22.01.2025 й.) билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, Ҳукуматнинг айрим қарорларига қуйидагиларни
назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
махсус иқтисодий зона ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга
ошириш учун электрон-онлайн аукцион савдолари ғолиби бўлган юридик шахслар
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали махсус иқтисодий
зонанинг иштирокчиси мақомини олиш учун қайта давлат рўйхатидан ўтказилиши
амалиётга татбиқ этилади;
юридик шахсни қайта давлат рўйхатидан ўтказишда солиқ ва
кадастр маълумотлар базаларидан қатъий фойдаланади;
Ўзбекистон Республикасига саноат соҳасидаги нуфузли халқаро
бренд мутахассисларини жалб қилишда йиғим ундирилишидан озод этилади;
миллий брендларни яратиш учун жалб қилинадиган хорижий
мутахассисларнинг Ўзбекистон ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини
берувчи тасдиқномаларни бериш тартиби соддалаштирилади.