Jan. 9, 2025

Озиқ-овқат саноати муаммолари муҳокама қилинди – ФОТОРЕПОРТАЖ

 

Бугун, 9 январь куни Бизнес-омбудсман девонида озиқ-овқат саноати вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда соҳада ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, юқори сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришдаги муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан фикр алмашилди.

 

Учрашувда озиқ-овқат саноатида импорт-экспорт, сертификация, хом-ашё, контрафакт товарлар, сотув борасида мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.

 

Келгусида соҳани ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегия ишлаб чиқиш таклифи билдирилди.

 

Озиқ-овқат саноати инсон саломатлиги, миллий хавфсизлик ва иқтисодий барқарорлик билан боғлиқ стратегик йўналишдаги тадбиркорлик ҳисобланиши туфайли тизимли ишларни олиб боришни талаб қилади.

 

 







Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.

Text to speech
Звуковое сопровождение