
Бугун, 9 январь куни Бизнес-омбудсман девонида озиқ-овқат
саноати вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда соҳада ишлаб чиқариш ҳажмини
ошириш, юқори сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришдаги муаммолар
ва уларнинг ечими юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда озиқ-овқат саноатида импорт-экспорт, сертификация,
хом-ашё, контрафакт товарлар, сотув борасида мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.
Келгусида соҳани ривожлантириш бўйича узоқ муддатли
стратегия ишлаб чиқиш таклифи билдирилди.
Озиқ-овқат саноати инсон саломатлиги, миллий хавфсизлик ва
иқтисодий барқарорлик билан боғлиқ стратегик йўналишдаги тадбиркорлик
ҳисобланиши туфайли тизимли ишларни олиб боришни талаб қилади.