Nov. 23, 2024

Ҳар бир хонадон, ҳар бир корхона табиатни асрашга ҳисса қўшиши керак

Президент Шавкат Мирзиёев "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида янги боққа кўчат экди.

 

Табиатни муҳофаза қилиш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири. Айнан шунинг учун ҳам юртимизда атроф-муҳитни асрашга катта эътибор қаратилмоқда.

 

"Яшил макон" лойиҳаси доирасида бу йил пойтахтимизнинг Бектемир туманидаги Тошкент ҳалқа йўли бўйида 100 гектар майдонда янги боғ барпо этилмоқда. Бу ерда икки йил ичида 100 минг туп дарахт ва бута кўчатлари экилади.

 

Президент Шавкат Мирзиёев ушбу хайрли ташаббусга ҳисса қўшаётган барчага миннатдорлик билдирди ва ҳар бир хонадон, ҳар бир корхона табиатни асрашга ўз ҳиссасини қўшиши кераклигини таъкидлади.

 "Яшил макон" лойиҳаси доирасида бу йил кузда 80 миллион туп дарахт ва бута кўчатлари экилиши режалаштирилган.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение