Президент Шавкат Мирзиёев "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида янги боққа кўчат экди.
Табиатни муҳофаза қилиш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири. Айнан шунинг учун ҳам юртимизда атроф-муҳитни асрашга катта эътибор қаратилмоқда.
"Яшил макон" лойиҳаси доирасида бу йил пойтахтимизнинг Бектемир туманидаги Тошкент ҳалқа йўли бўйида 100 гектар майдонда янги боғ барпо этилмоқда. Бу ерда икки йил ичида 100 минг туп дарахт ва бута кўчатлари экилади.
Президент Шавкат Мирзиёев ушбу хайрли ташаббусга ҳисса қўшаётган барчага миннатдорлик билдирди ва ҳар бир хонадон, ҳар бир корхона табиатни асрашга ўз ҳиссасини қўшиши кераклигини таъкидлади.