Nov. 18, 2024

Қандай ҳолатларда Давлат байроғидан фойдаланиш тақиқланади?

Биласизми?

 

Қандай ҳолатларда Давлат байроғидан фойдаланиш тақиқланади?

 

Нодавлат ташкилотлари ҳужжатларининг реквизитлари ёки реклама материалларига Давлат байроғи элементларини киритиш;

Товарларни (ишларни, хизматларни) сотиш учун тижорат мақсадларида Давлат байроғи тасвири туширилган белгилардан фойдаланиш (бундан устки кийим-бошни безатиш ёки Ўзбекистонга тегишлиликни белгилаш ҳолатлари мустасно);

Давлат байроғидан йиртилган, ифлосланган, тешилган, ранги ўчган ҳолда ва бошқа номаъқул тарзда фойдаланиш;

Давлат байроғидан устки ёпинғич сифатида фойдаланиш;

Давлат байроғини столларга, ўриндиқларга, стулларга тўшаш ёки унинг тасвирини тушириш;

Давлат байроғидан кийим-бош, дастрўмол ёки кўрпа-тўшак сифатида фойдаланиш;

Давлат байроғи тасвири туширилган белгиларни пойабзалга, дастрўмолга, кўрпа-тўшакка, ички кийимга, сочиқларга, қутиларга босиб чиқариш;

Давлат байроғидан одоб-ахлоқ қоидаларига зид равишда фойдаланиш.

 

Эслатма: Давлат байроғидан устки кийим-бошни безатиш ёки Ўзбекистонга тегишлиликни белгилаш мақсадида фойдаланиш мумкин.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

In the conditions of complex economic transformations, if obstacles and restrictions in the activities of entrepreneurs are removed, we will provide them with real assistance

Text to speech
Звуковое сопровождение