Биласизми?
Қандай ҳолатларда Давлат байроғидан фойдаланиш тақиқланади?
Нодавлат ташкилотлари ҳужжатларининг реквизитлари ёки
реклама материалларига Давлат байроғи элементларини киритиш;
Товарларни (ишларни, хизматларни) сотиш учун тижорат мақсадларида
Давлат байроғи тасвири туширилган белгилардан фойдаланиш (бундан устки
кийим-бошни безатиш ёки Ўзбекистонга тегишлиликни белгилаш ҳолатлари мустасно);
Давлат байроғидан йиртилган, ифлосланган, тешилган, ранги
ўчган ҳолда ва бошқа номаъқул тарзда фойдаланиш;
Давлат байроғидан устки ёпинғич сифатида фойдаланиш;
Давлат байроғини столларга, ўриндиқларга, стулларга тўшаш
ёки унинг тасвирини тушириш;
Давлат байроғидан кийим-бош, дастрўмол ёки кўрпа-тўшак
сифатида фойдаланиш;
Давлат байроғи тасвири туширилган белгиларни пойабзалга,
дастрўмолга, кўрпа-тўшакка, ички кийимга, сочиқларга, қутиларга босиб чиқариш;
Давлат байроғидан одоб-ахлоқ қоидаларига зид равишда
фойдаланиш.
Эслатма: Давлат байроғидан устки кийим-бошни безатиш ёки
Ўзбекистонга тегишлиликни белгилаш мақсадида фойдаланиш мумкин.